Туманимиздаги “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган эҳтиёжманд аёллардан бири Муножат Расулова туман ҳокими ёрдамчиси, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва хотин-қизлар фаоли ҳамкорлигида қурилган "Ziyo Edu" ўқув марказини очди.
Эндиликда марказ ўз иш фаолиятини бошлаб, илм олиш истагида бўлган барча ёшларни ўз бағрига чорламоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Кўп қаватли уй ертўласида аёллар ва эркаклар сартарошхонаси очиш учун Муножат Расулова номига 33 млн. сўм кредит расмийлаштириб берилди.
Туманимиздаги эҳтиёжманд аёлларнинг бандлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.