Туманимиздаги 304-умумтаълим мактабида "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди.
Унда "Иқбол" ва "Чароғон" маҳалласининг нуронийлари, мактаб ўқитувчилари ва ёшлар иштирок этдилар. Юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги суҳбатнинг бош мавзусига айланди.
Шунингдек, отахон ва онахонлар ўзларининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлари ҳақида самимий фикрлар билдиришди.