Туманимиздаги 304-сонли умумтаълим мактабида"Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан юзланишди.
Шунингдек, касб эгаллашда нималарга эътибор қаратиш лозим, муваффақиятга эришишда қандай билим ва кўникмалар муҳим эканлиги бўйича туман прокурори ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Шу билан бирга, битирувчи ёшларни қизиқтирган йўналишларида касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.