Айни кунларда туманимизнинг “Ориат” маҳалласи ҳудудида 720 ўринли, республикамизда ягона кўп қувватга эга бўлган давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда. 1,4 гектар ер майдонни эгаллаган ушбу МТТ 2 қаватли бинодан иборат бўлиб, ҳозирда бинонинг ер тўла қисмини қазиш ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш ишларига 20 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилган. Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари жорий йилнинг 3-чорак якунига қадар якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.