Туманимизда маҳаллалар еттилиги вакиллари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ва туман бўлими раҳбари иштирок этган мазкур семинарда маҳалла еттилиги вакиллари, фаоллар ҳамда масъул ташкилот раҳбар ходимлари иштирок этди.
Тадбирда «Маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш, еттиликнинг маҳалла ҳаётидаги ўрнини ошириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ҳар бир йўналиш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.