Туманимизда ижтимоий объектларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда
Хусусан, бугун туман ҳокими ҳамда туманда фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳи бошчилигида 1-сонли туғруқ комплексида диаметри 160 мм, узунлиги 120 метр бўлган ичимлик суви қувурини мукаммал таъмирлаш жараёнлари амалга оширилди.
Шунингдек, 566-мактабгача таълим ташкилотининг ташқи деворларини таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилди.
Туман ҳокими масъулларга таъмирлаш ишларида сифатга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди.