Туманимизда «Ибратли оила» кўкрак нишонига кимлар лойиқ кўрилди?
15 май Халқаро оила куни муносабати билан ўтказиб келинаётган «Ибратли оила» кўкрак нишонига ʼЪГулшанободʼʼ маҳалласида яшовчи Зайёра Шоҳимардановалар оиласи муносиб деб топилди.
Маълумот учун, оила ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этишда фаол, ота-онаси қарамогидан маҳрум бўлган болаларни ўз васийлиги, фарзандлиги ёки ҳомийлигига олган ,шунингдек, спортда, иқтисодий ҳамда илмий соҳада бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган оилалар мазкур кўкрак нишонига номзод сифатида қабул қилинади.
Шунингдек, мукофотга лойиқ топилган оилаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида пул мукофоти берилиб, кўкрак нишони белгиси уларни хонадонининг кириш қисмига илиб қўйилади.