Туманимизда электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари давом этмоқда.
Март ойидаги режага "Дўстлик" ва "Чароғон" маҳаллаларига янги электр кабелларни ўтказиш киритилган бўлиб, ҳозирда 500 метрга яқин жойда қазиш ишлари олиб борилмоқда. Жараён тўлиқ якунлангандан сўнг, янги электр кабелларни ўтказиш ишлари амалга оширилади.