Шу кунларда туманимизда банк хизматларини амалга оширишга қаратилган кўчма мобил офис фаолият кўрсатмоқда.
Ушбу мобил офис жисмоний шахсларга кўплаб банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради. Хусусан, банкоматдан нақд пул олиш, пластик карталарни тўлдириш, халқаро пул ўтказмалари, бир марталик тўловлар, пластик карталарини очиш, кредит олиш бўйича ариза қолдириш ва бошқа банк хизматларини тақдим этади.