Куни кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида Дин ишлари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишдa «Жаҳолатга қарши-маърифат» мавзусида маъруза қилинди.
Туманларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таҳдидларидан асраш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида «Меҳр» ва «Огоҳ бўлинг» номли видеофильмлар намойиш этилди.