Туман ҳокимининг навбатдаги манзили "Гулзор" маҳалласи бўлди. Бугунги кунда ҳудуддаги намунавий котдежлар Ўрта Чирчиқ электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси билан таъминлаб келинмоқда.
Бу ердаги аҳолини барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқдан таъминланувчи хонадонлар эндиликда Тошкент шаҳар Сергели тумани нимстанцияси томонидан таъминланади. Шу боис, ҳозирда ҳудудга 50 та устунлар ўрнатилмоқда.
Туман ҳокими ишлар билан танишиб, масъулларга ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди.