Бугун туман ҳокими ва 3-сектор раҳбари "Чоштепа" ва "Ёрқин ҳаёт" маҳаллаларида бўлиб, ушбу маҳаллалардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
Аҳоли билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Шунингдек, фуқароларнинг таклифига кўра хонадонлардаги иссиқлик тизими ҳолати билан танишиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.