Туман ҳокими мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан танишди
Куни кеча ҳудудларда туман ҳокимининг масъуллар билан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Дастлаб Хўжа Учқун маҳалласидаги 336-сонли мактабга борилди. У ерда туман ҳокими ўқувчилар билан сухбатлашиб, билим олиш, тил ўрганиш, ҳунарли бўлиш ҳақида ўз тавсияларини бериб ўтди. Сўнг мактабда янги қурилган спорт майдони билан танишиб, қўшимча таклифлар берди.
Кейинги манзил туманимиздаги 584- ва 581-сонли мактабгача таълим ташкилотлари бўлди. Бу ерда тарбиячилар учун яратилган шароитлар, боғчанинг санитария-гигиеник ҳолати ўрганилди. Туман ҳокими мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларидан уларни қийнаётган муаммолар бўйича сўраб, тегишли масъулларга ўрганилган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқ берди.
Бугунги кунда туманимизда ижтимоий объектларга ҳам қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Хусусан, 329-мактабга. Бу ерга қуввати 20 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Туман ҳокими ушбу ишлар билан танишиб, керакли тавсияларни бериб ўтди.