Туман ҳокими маҳаллаларда электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича қилинаётган ишларни кўздан кечирди.
Хусусан, ҳоким Ал-Фарғоний маҳалласидаги юқори кучланишли кабелларни қайта таъмирлаш ва «Янги Чоштепа» маҳалласидаги юқори кучланишли кабелларни ётқизиш ишлари қай тартибда олиб борилаётгани билан танишди. Текширув жараёнида ишлар юқори сифатда якунланиши бўйича масъулларга топшириқ берилиб, куз-қиш мавсумига яхши тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ва янгилаш бошқа маҳаллаларда ҳам босқичма-босқич амалга оширилади.