Туман ҳокими Қипчоқ кўчасида куз-қиш дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида эскирган иссиқ сув қувурларини янгисига алмаштириш ва ишлар сифатига алоҳида эътибор қаратиб, вазифаларни тезроқ якунлаш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, масъуллар билан суҳбат давомида ушбу бунёдкорлик ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг аҳолига иссиқ сув етказиб бериш сифати янада яхшиланиши айтиб ўтилди.