Туман ҳокими "Чортоқ" ва "Янги Чоштепа" маҳаллаларига ҳам борди.
"Чортоқ" маҳалласида олиб борилаётган асфальтлаш жараёнларининг ҳолати билан танишилиб, қурилиш сифати ва уни якунлаш ишлари бўйича масъулларга топшириқ берилди.
Шунингдек, "Янги Чоштепа" маҳалласидаги ичимлик суви қувурини янги ўтказилган тармоққа улаш ишлари қандай амалга оширилаётгани билан ҳам танишилди.