Рамазон ойида кексалар, ижтимоий ҳимояга мухтож ҳамда имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиш ҳайрли ишдир.
Куни кеча туман ҳокими ҳам «Янги Гулзор» маҳалласида узоқ йиллардан буён истиқомат қилиб келаётган 83 ёшлик отахон Нурмуҳаммад Калдижановнинг хонадонида бўлди.
Нуроний отахон хонадонига озиқ-овқатлар берилиб, ифторлик дастурхони ёзилди. Дастурхон атрофида самимий сухбат қурилди.