«Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги» доирасида тумандаги «Ҳумо» маҳалласида жонкуяр ва фидойи аёллар, нуроний онахонлар иштирокида туман депутатлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-146 сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Суҳбат охирида иштирок этган хотин-қизлар 8 март халқаро Хотин-қизлар куни билан табрикланди.