Бугун Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари ва сектор раҳбарлари “Tashkent index” савдо мажмуасида ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасига келиб, аҳоли учун яратилган шароитлар ҳамда маҳсулотлар нархлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, туманда фаолият юритаётган «SLADUS PRODUCT» МЧЖ ҳамда «UZPOLITEX HOLDING» МЧЖ экспортёр корхоналарнинг ҳозирги кунда вужудга келган муаммолари ҳамда экспорт бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари томонидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.