Куни кеча Тошкент шаҳар прокурори Янгиҳаёт туманига ташриф буюриб, туманнинг “Чортоқ” ва “Янги Турмуш” маҳаллаларининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш бўйича олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Ўрганиш давомида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида сифатли қуриш, қурилиш ишларини жадаллаштириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш ҳамда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.