Тошкент шаҳар ҳокими аппарат раҳбари туманимиздаги ижтимоий соҳа объектлари ва ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Хусусан, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамроҳлигида «Янги Умид», «Орият», «Янги Дархон» ҳамда Хушнуд маҳаллаларидаги мактаб, боғча, сайилгоҳ фаолияти ҳамда қурилиш жараёни кетаётган оилавий поликлиникани кўздан кечирди.