Яқин-яқингача «Янги Чоштепа» фуқаролари учун «Тошкент ҳалқа автомобиль йўли»га чиқиш муаммо эди.
Ҳозирда муаммони бартараф этиш учун амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентнинг 2022 йил 25-октабрдаги ПҚ-408-сонли қарорига асосан, «Янги Чоштепа» маҳалла аҳолиси учун «Тошкент ҳалқа автомобиль йўли»га чиқишда пиёдалар ер усти ўтиш йўлагини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда ишларнинг 45 %и бажарилган. Сенаторлар туман Кенгаши депутатлари билан мазкур жойга бориб, объектда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Текширув чоғида қурилиш сифатига алоҳида эътибор бериш кераклиги таъкидланди.