Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан тадбиркорликни бошлаш истагидаги хотин-қизлар учун туманимизда жойлашган «Ташкент Индех» савдо мажмуасига экскурсия уюштирилди. Бундан мақсад — хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтириш.
Унда "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига киритилган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 48 нафар, тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган 8 нафар хотин-қизлар ҳамда масъул мутасадди вакиллар иштирок этдилар.
Экскурсия давомида мажмуанинг имкониятлари, шарт-шароитлар таништирилди. Шунингдек, иштирокчиларга ўз тадбиркорлигини бошлашлари учун мавжуд имтиёзлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.