"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси амалда!
"Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2024-йил 2-мавсумида туманимизда жойлашган РИВД ва КИАТИМнинг Тошкент шаҳар ҳудудий филиали маслаҳат поликлиникаси ғолиб лойиҳалар қаторидан ўрин олган эди.
Мазкур лойиҳа "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"дан ажратилган маблағлар ҳисобига тўлиқ молиялаштирилиб, бинонинг фасад ва кириш қисми ,шунингдек, ички йўлаклари мукаммал таъмирланди.