Куни кеча "Гулзор" маҳалласидаги сув кўтариш минорасининг насос тизимида носозлик юзага келгани сабабли, айрим жойларда сув таъминотидан узилиш ҳолати кузатилди.
Туман сувсоз бўлими томонидан носозликни бартараф этиш бўйича тезкорлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, махсус техникалар жалб қилинди.
Таъмирлаш ишлари кечаси ҳам давом этиб, носозликни бартараф этиш ишлари якунланиш арафасида.