Юртимизда турли миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Биргина туманимизнинг ўзида 152775 нафар миллат фуқаролари тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда.
Туманимизнинг 2-умумтаълим мактабида «Ўзбекистон кўп миллатли халқ» мавзусида мусиқали тадбир ўтказилди. Тадбирда 250 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.