Туманимиздаги Хушнуд маҳалласида туман оила ва хотин-қизлар бўлими ва Адолат социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши марказий аппарати билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” умумий шиори остида фаол хотин-қизлар ўртасида “Азалий қадриятлар қадрланган макон - Ўзбекистон” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда ёш оилаларга халқимизнинг энг қадимий қадриятлари, урф-одатлари, удумларидан бири бўлган алла айтиш санъатини ўргатиш, ушбу мерос орқали ўзлигимизни бугунги ёшларга англатиш мақсадида ўтказилди. Тадбир иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.