Бугун 32-умумтаълим мактабида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича тадбир бўлиб ўтди.
Унда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ва туман Адлия бўлимининг масъул ходими иштирок этиб, йиғилган фуқароларга хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган ножўя ҳаракатларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида сўз юритди.
Шунингдек, тадбир давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилик ҳужжатлари ҳақида маълумот берилди.