Туманимизда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳаси билан танишишди.
Маълум бўлишича, амалдаги Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишлар киритилмоқда. Бу ўз навбатида “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган.
Тадбир якунида иштирокчиларни бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланди ва муҳокама қилинди.