Хабарингиз бор, Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори билан ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» деб белгиланган.
Ушбу «Кексалар ҳафталиги» тадбирлари доирасида жорий йилнинг 12 октябрь куни «Нуроний» жамғармаси Янгиҳаёт туман бўлими томонидан туман маҳаллаларида яшовчи 80 нафар нуроний отахон ва онахонларнинг Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси томонидан намойиш этилган «Чиройлисан мураббат» спектаклига ташрифи ташкил этилди.
Спектакль барча нуронийларга бирдек манзур бўлди.