Куни кеча "Бинокор" маҳалласида жойлашган 292-сонли умумтаълим мактабида "Шижоат ва ғайрат" ҳарбий-спорт мусобақасининг навбатдаги баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу турда "Бинокор", Хўжа Учқун, "Тошкент", "Жалойир", "Янги Гулзор", Хушнуд ҳамда "Чортоқ" маҳаллаларинг 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган ёшлари 6 та шарт бўйича ўзаро куч синашди.
Мусобақа якунларига кўра, Хушнуд маҳалласи жамоасининг қўли устун келиб, кейинги босқичига йўл олди.