Янгиҳаёт туманида 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилаётган "Шижоат ва ғайрат" ҳарбий-sport мусобақасининг маҳалла босқичи айни қизғин палласида.
Куни кеча 2-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Унда турли маҳалла жамоалари 6 та шарт бўйича ўзаро куч синашди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган беллашувда "Файзли" маҳалласи ёшлари барча рақибларини ортда қолдириб, мусобақанинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.