info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Шифокорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар

timeicon 21-11-2022

Туманимиздаги 66-сонли оилавий поликлиникада "2023-2024 йилларда барча тиббиёт муассасаларида тиббий суғурта тизимини янада такомиллаштириш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда тумандаги тиббиёт бирлашмаси, 65- ва 66-сонли оилавий поликлиника шифокорлари иштирок этдилар. Семинар давомида Давлат тиббий суғурта жамғармасининг Тошкент шаҳар бўйича масъул бош мутахассиси тиббий суғурта тизими ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, шифокорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech