Сифатли маҳсулот хариди учун узоқдаги бозорга боришингиз шарт эмас!
Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан туманимиздаги «Янги турмуш» маҳалласида озиқ-овқат ярмаркаси иш бошлади.
Ярмаркада рўзғор учун керакли маҳсулотлар, мева-сабзавот, ёғ, гўшт, гуруч кабиларни арзонлаштирилган нархларда харид қилишингиз мумкин.
Ярмарка 1 сентябргача давом этади.
Мўлжал: «Сергели» 3-бекат ёнида