info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Секторлар фаолиятининг рейтинг натижалар муҳокама этилди

timeicon 07-05-2024

Секторлар фаолиятининг рейтинг натижалар муҳокама этилди

Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали раҳбари, туман сектор раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бўлим раҳбарлари иштирокида туман сектор раҳбарларининг фаолияти таҳлил қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 536-сонли Қарор мазмун–моҳияти, самарадорлик.уз электрон платформаси орқали шаклланаётган сектор раҳбарларининг рейтинги тақдимот шаклида батафсил тушунтириб берилди.

Шундан сўнг маҳаллада ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли ва участка нозирларининг 2023 йилдаги фаолияти муҳокама қилиниб, уларга керакли тавсиялар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech