Бугун туман ҳокими ва 3-сектор раҳбари «Гулшанобод» маҳалласида бўлиб, ҳудудда ўрганиш ишларини олиб боришди.
Хусусан, маҳалла ҳудудини тартибга келтириш, ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш, атрофни чиқиндилардан тозалаш, дарахт ва кўчатларни парваришлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, қисқа муддатда аниқланган барча камчиликларни ҳал этиш таъкидланди.
Шунингдек, маҳалла аҳли билан ҳам сухбатлашилиб, ҳудуд бўйича таклифлари тингланди.
Сектор раҳбарларининг маҳаллалар бўйлаб ўрганиш ишлари давом этади.