Янгиҳаёт туманида сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими бўйича семинар-тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан сектор раҳбарлари ва уларнинг котиблари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Бундан кўзланган мақсад ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш механизми бўйича тушунтиришлар олиб боришдан иборат.