Саратон касаллигини олдини олишга жиддий эътибор қаратилмоқда
Туман оила ва хотин-қизлар бўлими ва тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида хотин-қизлар орасида саратон касаллигини эрта аниқлаш бўйича ўқув семинар ўтказилди.
Унда маҳалла фаоллари, «Оқила аёллар ҳаракати» аъзолари ва маҳалларнинг патронаж ҳамширалари иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига Янгиҳаёт тумани марказий кўптармоқли поликлиникаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг гинеколог-репродуктолог, маммолог шифокорлар томонидан онкологик касалликлар ҳақида маълумот берилиб, уларни уй шароитида ҳам бирламчи аниқлаш усуллари ҳақида ролик ва слайдлар намойиш этилди.