Куни кеча иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи томонидан Янгиҳаёт ва Сергели туман фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.
Унда фуқароларга пенсия тайинлашда яратилган шароитлар ва кам таъминланган оилаларга бола пули нафақаси ва моддий ёрдам тайинланиши ёки рад этилиши сабаблари ҳам тушунтирилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан тушган барча саволларга тўлиқ жавоб берилди.