Шахмат-шашка бўйича туманнинг «зўрлари» аниқланди
Гап шундаки, бугун туманимизнинг 329-умумтаълим мактабида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг шахмат ва шашка бўйича туман босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада секторлар миқёсида фахрли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар тегишли ёш тоифаси ва йўналишлар бўйича туман биринчилиги учун ўзаро куч синашди. Бунда 1-ўринни эгаллаган бир нечта шахматчи ва шашкачи ёшлар шаҳар босқичига йўл олдилар.