Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш марказида "Референдумда фаол иштирок етамиз!" шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутати, тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда марказнинг раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар. Тадбир давомида янгиланаётган Конституциядаги муҳим ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот берилди.
Шу билан бирга, референдумнинг жамият турмуш тарзига таъсири ва аҳамияти ҳамда бу жараёнларда халқимизнинг фаол иштирок этиши ҳақида сўз борди.