Куни кеча ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт тумани айланма халқа йўли атрофига 2021 йилнинг декабрь ойида “Яшил макон” умуммиллий дастури асосида экилган дарахт кўчатлари суғориш тизими жорий қилинмагани боис, қуриб кетиш хавфи остида экани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, бугунги кунда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларининг баъзилари суғориш тизими орқали, баъзи жойлар эса масъул ташкилот ходимлари томонидан режа асосида суғорилиб келинмоқда.
Хусусан, "Янгиҳаёт" маҳалласидаги дарахт кўчатлари ҳам махсус техникалар ёрдамида суғорилмоқда.