РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Бугун фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Реформы Ш.Мирзизаева в Узбекистане. Проблемы и их решения.” номли гуруҳда Янгиҳаёт тумани, Спутник-9 мавзесида сув босими тушиб кетганлиги бўйича материал эълон қилинди.
Ушбу муаммо юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, шунингдек, аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаби ортганлиги боис, нафақат Янгиҳаёт туманида, балки пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам ушбу ҳолат кузатилмоқда.
Шуни маълум қиламизки, ҳозирда ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида, туман “Сувтаъминот” бўлими томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, туну кун тегишли тартибда ишлар амалга оширилмоқда. Қисқа муддатда ҳудудда сув босими қайта тикланади.