info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
timeicon 23-06-2022

 

 Бугун ижтимоий тармоқлар орқали “Янги Чоштепа” маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳолати акс этган видеолавҳа тарқалди.

Шуни маълум қиламизки, “Янги Чоштепа” МФЙ биносининг ён ҳудудида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан савдо дўконлари қуриб олиниб, фойдаланиб келинган. Фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли ҳамда 2009 йил 17 февралдаги 41-сонли қарорлари асосида 15 кун муддатда ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан бузиш бўйича огоҳлантириш берилган. Аммо, қурилма бузилмаган.

Шу сабабли, ноқонуний эгалланган ер майдонини асл ҳолатига келтириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

 Яккасарой туманлараро суди томонидан даъво аризалари кўриб чиқилгач, ноқонуний эгалланган ер майдонини асл ҳолатига келтириш тўғрисида қарор тасдиқланган.

Бугунги кунда қарор асосида туман ҳокимлиги томонидан ер майдонини асл ҳолатига келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech