Бугун NazoratUz телеграм каналида туманимиздаги 9-ҳудуд, 66-сонли оилавий поликлиника ҳамда “Раъно” савдо мажмуаси кесишмасидаги йўл қатнов қисмида светофор ва тақиқловчи белгилар мавжуд эмаслиги ҳақида видео мурожаат эълон қилинди. (https://t.me/NazoratUzOfficial/15703)
Шуни маълум қиламизки, мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларга хабар қилинди ва мазкур масала юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.
Муаммога бефарқ бўлмаган фуқароларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.