info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

timeicon 10-08-2022

 

 Бугун телеграмдаги “Tashkent_Land” каналида 2021 йил ноябр ойида Янгиҳаёт туманининг “Янгиҳаёт” ва “Орият” маҳаллалари ҳудудида экилган дарахтлар “Box street” лойиҳаси сабаб хавф остида эканлиги ҳақида материал тарқалди.

 Маълумки, бугунги кунда туманда аҳоли дам олиши, хордиқ чиқариши учун сайилгоҳлар ташкил қилинмоқда. “Box street” лойиҳасидан кўзланган мақсад ҳам туман аҳолисига қулайлик яратиш, аҳоли учун манзарали дам олиш масканини яратишдан иборат. Сайилгоҳларни эса дарахтларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

 Шу боис, фуқароларнинг ҳавотирига ўрин йўқ. “Box street” лойиҳаси тўлиқ тасдиқлангач, ҳудуддаги дарахт кўчатларини кесиб ташлаш ҳолатига йўл қўйилмайди. Аксинча, улар сайилгоҳ атрофига, шунингдек, “Орият” ва “Янгиҳаёт” маҳаллаларининг ички кўчаларига ҳеч қандай зарар етказилмаган ҳолатда кўчириб ўтқазилади.

 Бугунги кунда эса туман ободонлаштириш бўлими томонидан экилган дарахт кўчатлари суғориб келинмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech