Куни кеча “ekologuz” телеграм каналида Янгиҳаёт тумани, Хушнуд маҳалласидаги ариққа мушук ўликлари ташланганлиги бўйича материал эълон қилинди.
Шуни маълум қиламизки, аслида у қолдиқлар қўйларнинг қолдиқлари бўлиб, маҳалла фуқаролари томонидан сўйилиб, ариққа оқизиб юборилган.
Мазкур ҳолатдан хабар топилгач, туман ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан ариқ тозаланиб, фуқароларга бундай ҳолатни такрорламаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
Бундай ҳолатларнинг келиб чиқиши экология ва инсон саломатлигига зарар эканлигини инобатга олиб, фуқароларимиздан атроф-муҳит тозалигига беэътибор бўлмасликларини сўраб қоламиз.