Бугун туман ҳокимлигида Президент Админтрацияси вакиллари, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ва сектор раҳбарлари бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда барча маҳалла ёшлар етакчилари ва масъуллар иштирок этдилар. Йиғилишда ёшлар етакчиларининг фаолияти, ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга доир амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мавжуд камчилик ва муаммолар танқид қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.