Президент Администрацияси раҳбарининг топшириғи асосида туманимиздаги 329-умумтаълим мактабида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш туман ҳокими ва туманга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари бошчилигида туман масъуллари, МФЙ раислари ва фуқаролар иштирокида ташкил этилди. Унда аҳоли муаммоларини аниқлаш, уларни бартараф этишга кўмаклашиш ва республика миқёсидаги масалаларни тегишли вазирликларга етқазиш бўйича мутасаддилар зиммасига вазифа юклатилди.
Шунингдек, Янгиҳаёт туманини комплекс ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тўғрисида маълумот берилди.