Маълумки, жорий йил “Openbudget” лойиҳасининг 1-мавсуми бўлиб ўтди ва унда 22 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Жумладан, ушбу лойиҳалар доирасида туманимиздаги 292, 334, 335 ва 336-сонли умумтаълим мактаблари учун мебеллар (парта ва стул) харид қилинди.
Янги ўқув йили бошланиши олдидан мактабларга мебеллар ўрнатилиб, синф хоналари ўқувчилар учун тайёр ҳолга келтирилди.